Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий банк» ва «Газпромбанк» ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этди

«Миллий банк» ва «Газпромбанк» ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 13-14 декабр кунлари Банк-молия академияси биносида (БМА), Ўзбекистон Миллий банки томонидан «Газпромбанк» (Акционерлик Жамияти) (ГПБ АО) ҳамкорлигида, «Лойиҳаларни молиялаштириш ва рискларни хеджирлаш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Мазкур семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги «Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4503-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Банк-молия академиясини янада ривожлантириш, Ўзмиллийбанк ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари мутахассисларининг лойиҳаларни молиялаштириш соҳасидаги малакасини ошириш мақсадида ўтказилди.

Семинар-тренингда «Газпромбанк»нинг (Акционерлик жамияти) раҳбар ходимлари маърузачи сифатида қатнашдилар.

Семинар-тренингдан кўзланган мақсад, лойиҳавий ва структуравий молиялаштириш ҳамда рискларни хеджирлаш соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўрганиш, корпоратив блок, риск-менежмент, ғазначилик мутахассисларини ўқитишдан иборат.

Семинар-тренинг икки қисмда бўлиб ўтди. Биринчи қисмда маърузачилар, Газпромбанкда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ишларни ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар, лойиҳаларни молиялаштиришнинг инвестицион кредитлашдан фарқи ҳақида гапириб ўтдилар, шунингдек, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этишнинг ғоявий босқичдан молиялаштиришга қадар босқичларини алоҳида таснифлаб ўтишди. Лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ рискларни бошқариш ва битимлар таҳлили амалга оширилди. Ушбу мавзу муҳокамаси давомида, инвестиция фазаси, технологик хатарлар ва бюджетдан ошиб кетиш хатари сингари тушунчалар ҳам кўтарилди.

Семинар-тренинг маъруза қисми якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни муҳокама қилдилар.

Семинар-тренингнинг иккинчи қисми маҳорат дарси шаклида ўтказилди. Унда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича битимларнинг тузилиши кўриб чиқилди, иштирокчилар муайян мисоллардан фойдаланган ҳолда амалий тадқиқотлар давомида хатарлар даражаси ва уларнинг пасайиши ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, лойиҳани ташаббускорлар томонидан қўллаб-қувватланишининг муҳим жиҳатлари, таъминотнинг асосий кўринишлари, нархни шакллантириш ҳақида ҳам маълумот берилди.

Иштирокчилар маҳорат дарси давомида ўз фаолиятларида ас қотиши мумкин бўлган кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Миллий банк Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг