Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 4700 метрлик чуқурликдан нефт олина бошланди

Наманганда 4700 метрлик чуқурликдан нефт олина бошланди

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан олиб борилган ишлар натижасида Наманган вилояти Косонсой туманидаги Тергачи қишлоғида янги нефт қудуғи иш бошлади.

«Андижоннефт» АЖ томонидан «Тергачи» 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси қўйилган эди. 2020 йил 23 март куни ишчилар 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишларини олиб боришди ва якунда ушбу қудуқдан нефт олина бошланди.

Қувонарлиси, иш фаолияти бошланганига бир кун бўлишига қарамай ушбу қудуқдан, кунлик 17 тонна нефт олинишига эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг