Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наслдор қуёнларни етиштиришдаги хатолар

Наслдор қуёнларни етиштиришдаги хатолар

Фото: «Xabar.uz»

Хориждан олиб келинган наслдор қуёнларга аксарият ҳолларда бизнинг иқлимимизда етиштирилган ўсимликлардан тайёрланган бирорта озуқа тўлиқ мос келмайди. Ҳар бир қуён зоти учун мослаб тайёр озуқага у ёки бу маҳсулотни қўшиб, бойитишга тўғри келади. Қуёнчиларнинг ўзлари тажриба йўли билан ўзлари боқаётган қуёнларнинг ҳолатига қараб озуқа беришга мажбур. Натижада хатоларга ҳам йўл қўйилади, бу ўз навбатида ҳайвонларнинг касалланишига, ҳатто нобуд бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.

Натижада қуёнчилик соҳасининг ривожланишига тўсиқ пайдо бўлади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази САТ илмий акселератори иштирокчиси, чорвачилик учун ем тайёрлашнинг янги усулларини жорий этаётган N E F жамоаси аъзоси Иброҳим Ҳидоятовнинг айтишича, қуёнларга тайёр ем тайёрлашнинг асосий муаммоларидан бири бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда наслли қуёнлар учун комбинацияланган концентрланган универсал озуқанинг мавжуд эмаслигидир.

Шу каби муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ҳам N E F жамоаси кўргазма давомида Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси билан тажриба полигони ташкил қилишга келишдилар.

Фото: «Xabar.uz»

Полигонда мавжуд қуёнларнинг насл қолдиришда стандарт кўрсаткичларни сақлаб қоладиган даражада уларнинг организмининг озуқага бўлган эҳтиёжини қондирувчи ем вариантларини яратиш мақсад қилинди.

Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси барча қуён етиштирувчи фермер хўжаликлари, қуёнчилик билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларни, тадбиркорларни, илмий-текшириш институтларини, умуман қуёнчилик соҳасига тегишли жабҳаларда меҳнат қилаётган барчани ассоциация билан ҳамкорликда ишлашга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг