Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нуротада 10 минг гектар писта плантациялари барпо этилади

Нуротада 10 минг гектар писта плантациялари барпо этилади

Фото: «kohajone.com»

«Навоий вилоятида ўрмон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Нурота давлат ўрмон хўжалиги, Кармана туманида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази ташкил этилди.

Нурота тумани ҳудудида писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтиришни таъминлаш Нурота давлат ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий марказининг асосий вазифаси, шу жумладан қум кўчиши ва шамол эрозияларига қарши ўрмон барпо этишнинг илмий технологияларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Қарорга кўра, Нурота туманидаги Сентапсой ва Чўя ҳудудларида 10 минг гектар майдонда писта плантациялари барпо этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг