Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нефт-газ соҳасига Жанубий Кореядан инвестиция жалб этилади

Нефт-газ соҳасига Жанубий Кореядан инвестиция жалб этилади

2020 йил 7 феврал куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «SK Engineering & Construction» компанияси катта вице- президенти БК Ким билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Жанубий Корея Республикаси Президентининг 2019 йил 18-21 апрель кунларида Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи икки давлат ўртасида дўстлик ҳамда шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очганлиги, кенг қамровли ҳамкорликни мустаҳкамлашга туртки бўлганлиги ҳамда нефт ва газ соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш лойиҳаси доирасида амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар бўйича ҳам музокара бўлди.

«SK Engineering & Construction» компанияси Бухоро НҚИЗ лойиҳасини амалга оширишда ва бошқа нефт-газ соҳасидаги лойиҳаларга Жанубий Корея давлати инвестицияларини жалб этилишида амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Учрашувда Бухоро НҚИЗ лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда 2020 йил март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиш доирасида лойиҳа ишлаб чиқиш учун муҳандислик хизмати шартномасини имзолашга келишилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг