Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон беш ойда қарийб 300 миллион долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистон беш ойда қарийб 300 миллион долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилди

Фото:«Xabar.uz»

2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистикаси маълумотида келтирилган. Жумладан: 

- мева ва резаворлар – 70,2 минг тонна

- қуритилган мева ва резаворлар – 25,8 минг тонна

- сабзавотлар – 419,7 минг тонна

- қалампир – 6,5 минг тонна

-  узум – 2,0 минг тонна

-  майиз – 16,3 минг тонна

-  ерёнғоқ – 9,4 минг тонна

- тарвуз-қовун – 2,8 минг тонна экспорт қилинган. 

Аввалроқ, республикада беш ойда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар экспорти миқдори  ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг