Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда жорий йилда 4та ГЭС ишга тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда жорий йилда 4та ГЭС ишга тушиши кутилмоқда

«Ўзбекгидроэнерго» ва «Силовые машины» вакиллари ўртасида ўтказилган ҳамкорлик учрашув ўтказилди.

Ушбу хорижий компания билан Сирдарё вилоятидаги Фарҳод ГЭС ни модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

2020 йилда ўзаро ҳамкорлик доирасида 28,3 миллион доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилади. Ушбу маблағ замонавий технология ускуналари ҳамда қурилиш-монтаж ишларига сарфланиши кўзда тутилмоқда.

 Жорий йилдан эътиборан, қўшимча равишда тузилган 4 та шартнома асосида 275 МВт қувватга эга бўлган ГЭСларнинг қурилиши ҳамда модернизацияси ишлари бошланади. Бу, ўз навбатида, 138,4 миллион евро миқдоридаги кенг кўламли ишлар амалга оширилишини англатади.

Ҳамкорликдаги янги лойиҳалар қаторига «Сардоба сув омбори қошидаги кичик ГЭС қурилиши», «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол кичик ГЭС қурилиши», «Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши» ҳамда «Тўпаланг ГЭСни модернизация қилиш» инвестициявий лойиҳалари киради.

2021 йил июль ойида Сардоба ГЭС, 2021 йил августда Дарғом каналининг 102+00 пикетида КГЭС ва ушбу каналда Боғишамол КГЭС, 2021 йил декабрь ойида Тўпаланг ГЭС, 2022 йил декабрь ойида Қуйи Чотқол ГЭСни ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг