Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги «Coca-Cola»нинг давлат улуши иккинчи маротаба сотувга қўйилди

Ўзбекистондаги «Coca-Cola»нинг давлат улуши иккинчи маротаба сотувга қўйилди

Ўзбекистондаги энг йирик яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги 57,118 фоиз улуш «Ўзбекозиковкатхолдинг» компаниясига, 42,882 фоизи эса «The Coca-Cola Export Corporation» (АҚШ) компаниясига тегишли. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» МЧЖни аукцион асосида хусусийлаштириш ишлари бошланган бўлиб, оммавий савдога нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компаниялари ҳам жалб этилмоқда.

«Бугунги кунда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, иш ўринларини яратиш мақсадида тадбиркорларимиз учун зарур бўлган барча имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорлар қонун билан ҳимояланиляпти. Ана шу қулайликлар асносида маҳаллий тадбиркорларимиз ҳам «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» МЧЖнинг давлат улушини сотиб олишга даъвогарлик қилишса, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта ҳисса қўшган бўлар эди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг