Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади

Ўзбекистонга 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади

25 июнь куни Осиё тараққиёт банкининг директорлар кенгаши коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун: 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан республика давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг