Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бухорода 2000 метр чуқурликда янги газ захираси аниқланди

«Ўзбекнефтгаз»: Бухорода 2000 метр чуқурликда янги газ захираси аниқланди

Бухоро вилояти Жондор туманидаги қудукда олиб борилган бурғулаш ишлари натижасида 2054-2105 метр чуқурликда табиий газ оқими борлиги аниқланди.

2020 йилга мўлжалланган «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича углеводород ва хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастури доирасида Шорқум конида бурғулаш ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган Шорқум кони Андакли, Парсанкул ва Ғарбий Ходжа газ конденсат конлари яқинида жойлашган.

Шорқум конининг 2-сонли излов қудуғида бурғулаш ишлари юра қатламининг нефт ва газ истиқболлигини ўрганиш мақсадида ўтган йилнинг ноябрида бошланган эди.

Қудуқни 2054-2105 метр оралиғида (XV-1, XV-2 катламлар) бурғулаш жараёнида синаб кўрилганда саноат миқёсидаги табиий газ оқими борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу олинган табиий газнинг кунлик дебити 200 минг метр кубни ташкил қилмоқда. Лойиҳага кўра, қудуқни 2850 метр чуқурликгача бурғулаш ва қуйи юра қатламларнинг нефтгазга маҳсулдорлигини аниқлаш назарда тутилган.

Айни пайтда қудуқда терриген юра ётқизиқларини ўрганиш учун 2850 метргача бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда.


«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг