Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ омонатчилари диққатига

«Ўзмиллийбанк» АЖ омонатчилари диққатига

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти мамлакат раҳбариятининг карантин шартларига риоя қилиш бўйича талабларини бажариш ҳамда ҳозирги вақтда банк муассасаларига бориш имкони бўлмаган омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2020 йил 10 апрелдан бошлаб сақлаш муддати апрел-май ойларида тугайдиган миллий ва хорижий валютадаги муддатли ва жамғарма омонатларининг (Миллий мобил иловасида очилган омонатлардан ташқари) сақлаш муддати аввал тузилган шартномалар шартларида Банк томонидан 2 ойга пролонгасия қилинишини/узайтирилишини маълум қилади.

Кўрсатилган қўшимча сақлаш муддати мобайнида омонатчи омонатни ёпиш бўйича ариза билан мурожаат қилган тақдирда, фоиз тўловлари ҳар бир қўшимча сақланган кун учун шартномада кўрсатилган йиллик фоиз ставкасига мувофиқ амалга оширилади.

Кўрсатилган санада сақлаш муддати тугаган омонатлар эгалари (Миллий мобил иловасида очилган омонатлардан ташқари) Банк филиалига шахсан ташриф буюриш орқали ёки омонат расмийлаштирилган филиалнинг электрон почтасига (https://nbu.uz/uz/about-bank/branches-and-atms/) шахсан қўлда ёзилган аризани, унга паспорт ва омонат дафтарчасининг нусхасини илова қилган ҳолда, мудатли ёки жамғарма омонатнинг янги шартномасини тузишлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

• (+998) 933-807-888;
• (+998) 933-827-888;
• (+998) 933-837-888;
• (+998) 933-897-888;
• (+998) 933-835-505;
• (+998) 933-875-505.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг