Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда

Жорий йилнинг 23 июн куни «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш учун 40 млн. АҚШ долларига тенг кредит линияси ажратилиш бўйича қарз битими имзоланди.

Мазкур битим «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга республикамиз бўйлаб жойлашган бўлинмаларининг кенг тармоғи орқали ЕТТБ кредит линияси маблағларини тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига йўналтириш имконини бериб, коронавирус пандемияси шароитида уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга хизмат қилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва ЕТТБ ўртасида ҳамкорликнинг фаол босқичи 2019 йилда бошланган бўлишига қарамай, бу банклар ўртасидаги учинчи битим ҳисобланади. Бугунги кунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ЕТТБнинг «Савдони ривожлантиришга кўмаклишиш дастури» доирасида эмитент ва тасдиқловчи банк сифатида иштирок этиш ҳамда «Револьвер кредитини ажратиш бўйича» битимлар доирасида банк мижозларининг экспорт-импорт амалиётларини молиялаштириб келаётган эди.

Бундан ташқари, ЕТТБ банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ғазначилик амалиётларини такомиллаштириш ҳамда ходимлар малакаси ва мижозлар молиявий саводхонлигини ошириш масалалари юзасидан банкка маслаҳатлар беради.

Маълумот учун: Европа тикланиш ва тараққиёт банки 1991 йилда таъсис этилган. 65 та мамлакат, Европа Иттифоқи ва Европа инвестиция банки ЕТТБнинг акциядорлари ҳисобланади. ЕТТБ банк тизимларини ислоҳ қилиш, нархларни либераллаштириш, хусусийлаштириш, зарур меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш, малакали маслаҳат бериш, касбий тайёргарлик ва техник кўникмаларга ўргатиш ҳамда йирик инвестицияларни хусусий ва давлат секторига тақдим этиш каби тадбирларда фаол иштирок этади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг