Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» Тошкент вилоятига пресс-тур ташкил қилди

«Ўзсаноатқурилишбанк» Тошкент вилоятига пресс-тур ташкил қилди

Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзсаноатқурилишбанкнинг Тошкент вилояти минтақавий банк хизматлари офиси (БХО)га пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимлари мазкур муассасада трансформация ишлари билан яқиндан танишиб, Банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган корхоналарга ташриф буюрди.

Президентимиз ҳар доим «ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин», дея талаб қўяди. Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 11 июлда бўлиб ўтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилишда ҳам ҳудудлар, соҳа ва тармоқлар ривожининг аҳоли ҳаётига таъсири ўрганилиб, барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаган ҳолда, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Айтиш жоизки, Ўзсаноатқурилишбанк тизимида халқаро экспертлар кўмагида олиб борилаётган трансформация ишларида замонавий, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиб, аҳолини рози қилиш, тадбиркорлар ва мижозларга ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсади кўзда тутилган.

– «Инсон қадри учун» тамойили асосида мамлакатимиз банк тизимида ҳам катта ислоҳотлар олиб борилмоқда, – дейди Ўзсаноатқурилишбанкнинг Тошкент вилояти минтақавий банк хизматлари офиси раҳбари Ботир Давиров. – IT технологиялардан унумли фойдаланиш, самарали дастурий маҳсулотларни яратиш ва мижозлар билан мулоқотда рақобатбардошликни таъминлашга алоҳида ёндашилмоқда. Трансформация маҳсулини қисқа ва лўнда қилиб, ҳозирда барча тармоқлар бошқаруви минтақавий БХО зиммасига ўтказилган ҳолда, қуйидаги банк хизматлари марказлари (БХМ) фақат мижозлар билан ишлашга бириктирилганини, банк маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ вазифалар марказлаштирилганини, мижозларга индивидуал хизмат кўрсатувчи менежерлар доираси шакллантирилиб, «мижозбай» ишлаш тизими йўлга қўйилганлигини қайд этиш мумкин.

Бунинг натижасида Банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайди, кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6 баробарга, жисмоний шахслар учун 1,6 баробарга ошди, чакана мижозлар сони 1,7 баробарга, хизмат кўрсатиш тезлиги 1,5 баробарга ўсди.

Журналистларни Банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган лойиҳалар билан таништириш мақсадида ташриф буюрилган дастлабки манзил трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Yustex» корхонаси бўлди.

Қибрай тумани кичик саноат зонасида жойлашган ушбу корхона ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири саналади. У ерда 300 иш ўрни яратилган, йилига 6 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Мазкур корхонага ҳам Банк томонидан технологик ускуналар харид қилиш мақсадида молиявий кўмак кўрсатилган. Шунда 10 млрд. сўмлик лойиҳанинг 7 млрд. сўми банк ҳисобидан қопланиб, кредит маблағлари Хитой ва Европа давлатларидан илғор тўқимачилик мажмуасини сотиб олишга йўналтирилган.

Ҳозирда «Yustex» маҳсулотлари Франция ва Италия давлатларига экспорт қилинади. Бу борада йиллик кўрсаткич 12 млн. долларга тенгдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг