Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент озиқ-овқат нархи ошиб кетаётганини танқид қилди

Президент озиқ-овқат нархи ошиб кетаётганини танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айрим ҳудудларда баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари камайишига йўл қўйилмоқда. Бу ҳақда макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор давомида маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат нархлари ошиб кетаётганига қуйидагича муносабат билдирди.

Мисол учун, тухум ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент вилоятида – 5 фоизга, Сирдарёда – 4 фоизга камайиши ҳисобига, ушбу вилоятларда тухумнинг нархи 7 фоизга, республика бўйича эса 3,6 фоизга ошган.

Гўшт ва ўсимлик ёғининг жаҳон бозоридаги нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши керак.

Ғаниев, Норқобилов, вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йилда чорвачилик йўналишида 1 мингта, паррандачиликдаги 277 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, 13 минг тонна гўшт, 608 минг тонна сут, 3 миллиард дона тухум ва 14 минг тонна парранда гўшти етиштирилишини таъминлаши лозим.

Ғаниев, Ж.Ходжаев, Хаитов вилоят ҳокимлари билан бирга, 1,1 миллион гектар асосий майдонларда 224 минг гектар боғ-ток ораларига ҳамда ғалла ва эртанги экинлардан бўшайдиган 873 минг гектарга сабзавот, картошка, полиз, шоли, мойли ва озуқа экинларини етиштиришни ташкил этишлари зарур, — деди давлат раҳбари.

Йиғилиш давомида ёғ-мой маҳсулотларига ички бозорда аҳоли талабини қондириш мақсадида, жорий йилда 246 минг тонна мойли экинларни етиштириш ва бунинг ҳисобига 86 минг тонна мой ишлаб чиқарилиши лозимлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг