Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш осонлашди

ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш осонлашди

Молия вазирлиги ахборот тизимида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августда қабул қилинган «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида»ги 489-сонли қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимидан Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммасини қоплаш аризалари қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш жараёни такомиллаштирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ўзгаришдан олдин, ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтаришда Давлат солиқ қўмитаси томонидан хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши фельдъегерлик хизматлари бўлинмалари томонидан Ғазначиликка тақдим қилиш ва Ғазначилик ходимлари томонидан инсон омили аралашган ҳолда дастурга киритиш орқали тўлаб келинган. Бу жараён ҚҚС қайтариш учун маълум вақт ва инсон омили аралашувини талаб қилган.

Эндиликда янги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилган ҚҚС суммасини қоплаш учун аризалар асосида шаклланган тўлов топшириқномалар Молия вазирлиги ахборот тизимига электрон равишда жўнатилади ва инсон омилисиз автомат равишда ижро этилади.

Мисол учун: Давлат Солиқ Қўмитаси томонидан 2020 йил 2 октябрь № 1001959893-сонли «UZTEX GROUP» МЧЖ корхонаси учун юборилган (2 450,0 млрд. сўм) хулоса Молия вазирлиги Ғазначилигига соат 16:37 да келиб, соат 16:50 да тўлови амалга оширилган.

Ушбу тизим Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҚҚСнинг ортиқча суммасини банк ҳисобварағига ўз вақтида қайтарилишини ва тадбиркорлар ушбу маблағларни корхонанинг айланма маблағларига қўшиб ишлаб чиқаришни оширишга имконият яратади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг