Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақобатда Хитойни енгганлар. Ривоятга айланган текстил корхонаси ҳақида

Рақобатда Хитойни енгганлар. Ривоятга айланган текстил корхонаси ҳақида

Фото: Шерзод Икрамутдинов

«Россияга бориб, ўзимга кўйлак олай дедим. Дўконда битта кўйлак жуда маъқул келди, кийиб кўрсам, худди ўзимга ўлчаб тикилгандек. Қаерда тикилган экан, деб, ёрлиғига қарасам, ўзимизнинг «Samo» экан...»

Бу гапларни Андижонда юрганимизда эшитдик. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида матбуот вакиллари Хўжаобод туманидаги «Nil Granit» МЧЖда бўлишди. Бу корхона ҳақида эшитмаганлар нафақат Андижон, бутун водийда жуда кам. Эшитилганлар эса бора-бора ривоятга айланган.

Айтишларича корхонанинг тарихи узоқ 1992 йилга бориб тақалади. Ўшанда «Samo» бренди асосчилари илк бор текстил соҳасида иш бошлайди ва ёз фаслининг охирларида ўз маҳсулотини бозорга чиқаради. Аммо бахтга қарши бозор Хитойда ишлаб чиқарилган кийим-кечак билан тўлиб кетган эди. Тўқсонинчи йилларни эслайдиганлар тасдиқлайди, бозордаги 90 фоиз маҳсулот Хитойдан келарди.

Улар билан нарх борасида рақобатлашиш жуда қийин эди. Хўжаободлик тадбиркорлар тоза пахтадан тайёрланган молларини амаллаб сотади ва минбаъд бу ишга қайтиб қўл урмаслик нияти билан уйга қайтади. Бошқа ишнинг бошини тутган маъқул.

Аммо орадан бир ой ўтар-ўтмас, «samo»чиларни» қидириб бозордан савдогарлар келади. Хитойда тикилган кийим-кечак балки бироз арзонроқдир, аммо сифат томонлама узоққа бора олмаганини яхши биламиз. «Samo» ишлаб чиқарган маҳсулотни эса йиллаб кийса бўларди. Унинг молига талаб бирдан ошиб кетади.

Шундан буён орадан кўп йиллар ўтди. Бугун «Samo» брендини ишлаб чиқарадиган «Nil Granit» МЧЖда икки мингдан зиёд одам ишлайди. У чиқарган маҳсулот эса Польша, Украина, Молдова, Россия, Руминия ва ҳатто Италияга етиб борган. Американинг Техаси штатида «Samo» дўкони иш бошлаш арафасида. Корхонада 5 мингдан зиёд турдаги кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Энди харидор қидириб, узоққа бориш шарт эмас. Ўзлари узоқ-узоқлардан қидириб келмоқда. Корхона эса фақат буюртма асосида ишлаяпти.

«Миллий банк» билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган «Nil Granit» МЧЖга журналистларнинг ташрифи ҳали давом этяпти. Янги тафсилотлар яна бўлади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг