Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев дўконлардаги нарх-наво билан танишди (видео)

Шавкат Мирзиёев дўконлардаги нарх-наво билан танишди (видео)

Скриншот: «Ўзбекистон 24»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида замонавий гипермаркетга кириб, нарх-наволар билан танишди. Бу ҳақдаги лавҳа «Ўзбекистон 24» телеканали дастурида намойиш этилди.

Таъкидланишича, давлат раҳбари савдо шохобчасидаги маҳсулотларнинг нархларини суриштирган.

«Одамларнинг кайфияти озиқ-овқат маҳсулотлари нархига боғлиқ бўлади», деган президент.

Давлат раҳбари расталарни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш зарурлигини қайд этган.

Аввалроқ, президент кортежи Наманган вилоятидаги бозорлардан бирида тўхтаб, юртбошимиз халқ ичига кириб бориб, мулоқот қилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг