Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ҳақида: «Депутат ва сенаторлар масалани астойдил ўргансин. Маъқул деса — маъқул, номаъқул деса — номаъқул»

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ҳақида: «Депутат ва сенаторлар масалани астойдил ўргансин. Маъқул деса — маъқул, номаъқул деса — номаъқул»

Олий Мажлисга мурожаатномаси давомида президент Шавкат Мирзиёев халқаро интеграция, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, ЖСТ ва Европа иттифоқи билан ҳамкорликлар ҳақида гапирди. 

Президент сўзларига кўра, иқтисодиёт ривожида транзит савдо муҳим эканини таъкидлади. 

«Биз 20 йил чегараларни ёпиб яшадик. Натижада транзит савдо йўллари, фойдалари бошқаларга ўтиб кетди. Энди тизимни қайтадан йўлга қўйиш керак» деди давлат раҳбари. 

Шавкат Мирзиёев шунингдек, мунозараларга сабаб бўлаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи масаласига ҳам тўхталиб ўтди. 

«Бу масалани бир йилдан бери ўрганяпмиз. Бу масалани энг аввало халқимизнинг манфаатлари, уларнинг орзу-истакларига таяниб ҳал қиламиз. Депутатлар ва сенаторлар ушбу масалани атрофлича ўрганиб, хулосалар беришни ўз зиммаларига олишлари лозим. Депутатлар қўлига қалам олиб масаланинг ижобий ва салбий томонларини ўргансин. Уларни айтгани бўлади. Маъқул деса — маъқул, номаъқул деса — номаъқул бўлади. Лекин мен айтганм масаларни ҳам инобатга олинглар» — деди Ўзбекистон раҳбари. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг