Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарё хорижлик инвесторларга эшикларини очди

Сирдарё хорижлик инвесторларга эшикларини очди

Фото: Анвар Тўйчиев

Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган I Халқаро Инвестиция форуми туфайли хорижий инвесторлар учун воҳа эшиклари очилди.  Унда 30 та давлатдан 220 та хорижий компаниялар қатнашди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, устувор йўналишлар бўйича секцияларга бўлиниб ўз ишини давом эттирган форум доирасида биринчи секцияда 100 млн.доллар, 2 секция ва 3 секцияларда 50 млн. доллардан инвестиция шартномалари имзоланди. Улар орасида Афғонистон йирик лойиҳалари билан қатнашди. 

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Каримовнинг берган маълумотига кўра, саноат соҳаси, енгил саноат, фармацевтика кимё саноати, қурилиш каби турли соҳаларда ўз бизнесини йўлга қўйиш учун Германия 25 млн.доллар, Хитой 20 млн. доллар миқдорида инвестиция киритадиган бўлди.

Фото: Анвар Тўйчиев

— Ўзбекистоннинг мана шундай чиройли ва кўркам шаҳарчаси учун инвестиция киритиш албатта биз учун фахр, —  дейди Миср элчихонаси биринчи котиби Ҳамид Фекри. — Вилоятда меҳмонхона ва клиника қурилиши учун инвестиция шартномасига қўл қўйдим.

Ушбу форумда нафақат инвестицион шартномалар тузилди, балки экспорт учун ҳам битимлар имзоланди.

Фото: Спутник

Сирдарё вилоятида етиштирилган мева ва сабзавотлар хорижлик меҳмонларни қизиқтириб қўйди. Тадбир доирасида ўтказилган «Қовун сайли» қовун экспортининг ривожланиши йўлида яна бир қадам бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг