Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Спорт ва саломатлик. «Ўзмиллийбанк» бу борада нималар қилмоқда?

Спорт ва саломатлик. «Ўзмиллийбанк» бу борада нималар қилмоқда?

Дунёда энг узоқ яшайдиган аҳоли Японияда истиқомат қилади. Кунчиқар юрт вакиллари ўртача 84.3 йил умр кўришади. Ундан кейинги ўринларни эса Швейцария (83.4 ёш) ва Жанубий Корея (83.3 ёш) эгаллаб турибди. Дунё аҳолисининг ўртача умр кўриши эса роппа-роса 71 ёшдан иборат.

Ўзбекистоннинг ушбу статистикадаги ўрнини сўрарсиз? Бу борада мамлакатимиз ўртачадан юқори ўринларда туради, юртимиз аҳолисининг ўртача умр кўриши 74.6 ёшдан иборат.

Инсон саломатлиги у қай даражада соғлом ва фаол турмуш тарзи кечиришига боғлиқ. Бежизга сўнгги йилларда аҳоли ўртасида спортни тарғиб этишга давлат даражасида эътибор берилмаяпти.

Спорт — соғлом турмуш тарзи ва фаровон ҳаёти ифодасидир. Кун тартибига риоя этиш, фаол ҳаракат асосида танани чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, тўла ва сифатли овқатланиш, гигиеник қоидаларга амал килиш, зарарли одатлардан ўзни тута билиши – узоқ умр кўришнинг асосий омилларидандир.

«Ўзмиллийбанк» АЖ ташаббуси билан Жиззах вилоятига ташкил этилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари «Jizzax Fitness Academy» МЧЖ қарашли фитнес клуби фаолияти билан танишдилар.

Аҳолига сифатли фитнес хизматларини тақдим этиш мақсадида ташкил қилинган мазкур марказ лойиҳасининг умумий қиймати 2 млрд. 800 млн. сўмни ташкил этса, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 1 млрд. 400 млн. сўм кредит ажратилган. Бугунги кунда мазкур марказда 10 га яқин фуқаро иш билан таъминланган.

Шунингдек, журналистлар Жиззах шахри, Наврўз МФЙ манзилида жойлашган «British House» МЧЖ га қарашли меҳмонхона фаолияти билан ҳам танишдилар.

Фаолияти йўлга қўйилганига кўп бўлмаган бўлсада Жиззах шаҳри чиройига кўрк бағишлаб турган ушбу меҳмонхона истеъмолчилар орасида ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда. Мазкур шинам меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 60 тага яқин ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади. Бугунги кунда меҳмонхонада ўндан ортиқ фуқаро доимий иш билан банд қилинган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд. сўмни ташкил этади. Шундан Банк томонидан меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун 6 млрд. 500 млн. сўм миқдорида кредит суммаси ажратилган.

Таъкидлаш керакки йилдан йилга киберспорт яъни компьютер ўйинлари жаҳон миқёсида оммалашиб бормоқда. Жумладан, 2018 йилда киберспорт расмий реестрда юзинчи спорт тури сифатида тан олинган бўлиб, ҳозирда уни Олимпия ўйинлари қаторига киритиш режалаштирилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳам киберспортчилар шаклланиб бормоқда. Улар орасида халқаро турнирларда иштирок этиб, медаллар ва пул маблағларини қўлга киритаётганлар ҳам бор.

Пресс-турнинг навбатдаги манзили «Valkyrie» МЧЖ бўлди. Жиззах шаҳри Ором чорраҳаси локациясида жойлашган марказ 2022 йилнинг январь ойидан буён компьютер хизматларини тақдим этиб келмоқда. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд. 500 млн. сўмни ташкил этади. «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 1 млрд. 500 млн. сўм кредит маблағи ажратилган. Мазкур марказда 8 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг