Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таҳлилчи долларнинг кескин ошиши хавфидан огоҳлантирди

Таҳлилчи долларнинг кескин ошиши хавфидан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Россиянинг «Совкомбанк»и бош таҳлилчиси Михаил Васильев «Прайм» агентлиги билан суҳбатда геосиёсий вазиятнинг ёмонлашиши доллар курсининг кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, айрим таҳлилчилар геосиёсий қарама-қаршиликлар, рекорд даражадаги инфляция ва мамлакатлар Марказий банклари томонидан ставкаларнинг тез ўсиши фонида глобал рецессияни башорат қилмоқдалар.

Натижада, Васильев таъкидлаганидек, инвесторлар долларга ўтишни бошлайдилар.

Шунингдек, бундай ҳолат энергия нархининг пасайишига олиб келади ва бу валюта курсини бир AҚШ доллари учун 70 рублгача ошишига олиб келиши мумкин.

Мутахассис маблағларнинг бир қисмини Хитой юани, БAA дирҳами, Гонконг долларида сақлашни тавсия қилди. Глобал дунёда ушбу валюталарнинг кескин ўзгариш хавфи кам. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг