Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўрақўрғон, Тахиатош ва Навоий ИЭСда янги буғ-газ ускуналари ўрнатилади

Тўрақўрғон, Тахиатош ва Навоий ИЭСда янги буғ-газ ускуналари ўрнатилади

Вазирлар Маҳкамаси 2019 йилда умумий қиймати 4,2 миллиард доллар бўлган 145 та лойиҳа бўйича саноат объектларини ўз вақтида ишга тушириши керак.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни ўтказилган иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилишда топшириқ берган.

Бу лойиҳалар ичида “Навоийазот”да поливинилхлорид ва азот кислотаси ишлаб чиқариш, Муборак газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Тўрақўрғон, Тахиатош ва Навоий иссиқлик электр станцияларида янги буғ-газ ускуналарини ўрнатиш, Тошкент металлургия заводини қуриш лойиҳалари ҳам бор.

Таҳлилларга кўра, охирги ўн йилда ишга туширилган қирққа яқин йирик корхона қувватларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган корхона ва объектлар фаолиятини таҳлил қилиб, кам қувватда ишлаётганларини лойиҳа параметрларига олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Йиғилишда 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Ушбу дастурга, аввало, олий даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган 650 га яқин келишувларга мувофиқ ишлаб чиқилган аниқ лойиҳаларни, шунингдек, нефть-газ хомашёсини чуқур қайта ишлаш, муқобил энергетика, машинасозлик, электр техникаси, қурилиш материаллари, агросаноат каби юқори технологияли тармоқлардаги лойиҳаларни киритиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг