Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки филиалларида «Чакана банк хизматлари маркази» ташкил этилмоқда

Халқ банки филиалларида «Чакана банк хизматлари маркази» ташкил этилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бугун акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Ўзбекистон матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг Халқ банки тизимидаги ижроси ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Халқ банки филиалларида «Чакана банк хизматлари маркази» ташкил этилмоқда. Бу орқали «фронт офис» ва «бэк офис» хизмат турлари жорий этилиб, мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Банк бошқаруви томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан жорий йил якунига қадар 27 та филиалда «Чакана банк хизматлари маркази» ташкил этилиб, «намунавий филиал»га айлантириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, барча филиалларда «ресепшн» фаолияти йўлга қўйилиб, мижозларга банк хизмати бўйича дастлабки маълумотлар берадиган 195 та маслаҳатчи лавозими ташкил этилди.

Шу билан бирга, Халқ банки тизимида мижозлар учун бир қатор замонавий банк хизмат турлари жорий қилинмоқда.

Мисол учун юридик шахсларга «Корпоратив Мобил банкинг» ва «Интернет банкинг» интерактив хизматлари орқали кредит маблағини назорат қилиш ва сўндириш имкониятлари жорий қилинди.

Жисмоний шахслар учун мўлжалланган «Халқ мобайл» мобил иловаси ёрдамида эсамиллий ва хорижий пластик карточкаларидаги маблағларни онлайн режимда бошқариш имконияти яратилди.

Жумладан, ушбу мобил илова ёрдамида омонатга пул қўйиш, кредитлар тўлаш, «он-лайн» конверсия амалиёти орқали чет эл валютасини сотиб олиш жорий қилинди.

Шунингдек, мобил илова орқали ҳисобварақларни масофадан бошқариш бўйича миллий валютадаги «Он-лайн капитал» жамғарма омонати ташкил этилди.

Ушбу қарор доирасида амалга оширилган яна бир муҳим амалиёт шуки, банк филиалларнинг кредит ажратишда Бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил қарор қабул қилишига рухсат этилди.

Шунингдек, ушбу қарор ижроси доирасида барча филиалларда халқаро тўлов карталаридан нақд чет эл валютасини ечиш механизми тўлиқ жорий этилди. Жумладан, банк филиалларига жами 234 та валюта терминаллари ўрнатилди.

2019 йилда хорижий валютани айирбошлаш хизматини кўрсатиш учун халқаро тўлов тизимларига, жумладан, «Юпей» тўлов тизимига аъзо бўлиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ноябрь ойига қадар 204 дона банкомат харид қилиниб, жойларга ўрнатилади.Шундан, 16 таси валюта айирбошлаш шохобчалари вазифасини бажарадиган 24 соат ишлайдиган банкоматлардир.Ушбу банкоматлар асосан туристлар кўпроқ борадиган жойларга ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг