Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хориждан кондиционер импорт қилиш кескин кўпайди

Хориждан кондиционер импорт қилиш кескин кўпайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 41,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 184,7 мингта кондиционер импорт қилинган.

Кондиционер импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 62 мингтага ошган.

Ўзбекистон 27 та давлатдан кондиционер импорт қилган.

Ўзбекистон 6 ой мобайнида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 174 391 дона

— Туркия – 4 754 дона

— Испания – 899 дона

— Литва – 811 дона

— Таиланд – 772 дона

— Франция – 515 дона

— Корея – 498 дона

— Италия – 458 дона.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг