Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

200 миллион сўмлик телевизорлар манзилга етиб бормади

200 миллион сўмлик телевизорлар манзилга етиб бормади

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ю.О. бошқарувидаги «Sprinter» русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб унинг юкхонаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва махсус маркировка билан маркировкаланмаган умумий қиймати 200 миллион сўмлик 98 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг