Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2020 йилда очлик туфайли вафот этганлар сони маълум бўлди

2020 йилда очлик туфайли вафот этганлар сони маълум бўлди

Фото: «Twitter.com»

БМТ 2020 йилда очликдан ўлганлар сонини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли маълум қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда қарийб етти миллион киши очлик туфайли оламдан ўтди. Бизлининг фикрича, муаммога қарши курашиш учун БМТ ярим йил ичида 6,8 миллиард доллар тўплаши керак.

Июлда COVID-19 пандемияси туфайли жорий этилган чекловлар айрим давлатларда қишлоқларни озиқ-овқат ва тиббий ёрдамдан узиб қўйгани хабар қилинганди. Очарчилик бошланганидан бери дунёда ҳар ойда 10 мингта бола ҳаётдан кўз юммоқда. Мана, масалан, Буркина-Фасода ҳар бешта боладан бири тўйиб овқатланмайди. Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетди. 21 миллион аҳолининг қарийб ярмига егулик етмайди.

Дэвид Бизли апрель ойининг охирларидаёқ одамзод коронавирус пандемияси туфайли бир неча ойдан сўнг жиддий озиқ-овқат танқислигига дуч келишидан огоҳлантирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг