Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2021 – 2027 йилларда қанча лифт янгиланади?

2021 – 2027 йилларда қанча лифт янгиланади?

2021 – 2027 йилларда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши кутилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2021 – 2027 йилларда республика бўйича жами 3561 та лифт улардан 90 тасини капитал таъмирлаш ва 3471 тасини янгисига алмаштириш кўзда тутилмоқда.

Унга кўра, юқорида қайд этилган рақам ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

Қорақалпоғистон Республикаси – 4;
Андижон вилояти – 22 та;
Бухоро вилояти – 10 та;
Жиззах вилояти – 6 та;
Қашқадарё вилояти – 6 та;
Навоий вилояти – 134 та;
Наманган вилояти – 4 та;
Самарқанд вилояти – 157 та;
Сурхондарё вилояти – 9 та;
Тошкент вилояти – 5 та;
Фарғона вилояти – 30 та;
Хоразм вилояти – 12 та;
Тошкент шаҳри – 3162;

Қарор лойиҳаси билан танишиш ва унга муносабат билдириш жорий ойнинг охирига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг