Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

226 та ҳужжатдан 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган

226 та ҳужжатдан 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган

Фото: Xabar.uz

Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларини тартибга солувчи 226 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган. Таъкидланишича, уларнинг 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда жисмоний шахслар – мустақил экспертларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди 2022 йилдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиш бўйича энг яхши таклифларнинг давлат гранти танловларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги ҳар 6 ой якунида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларига кўра уларга нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритади.

Унга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари юридик хизмат ходимларини лавозим маошларининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул маблағлари бериш орқали рағбатлантириш ёки белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг