Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон чегарасида ўзбек ҳарбийлари машғулотларни бошлади

Афғонистон чегарасида ўзбек ҳарбийлари машғулотларни бошлади

Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан авиациянинг интенсив учиш ҳудудларида дала ўқув йиғинига старт берилди.

Дала ўқув йиғинини ўтказишдан асосий мақсад тўпланган тажрибаларни янада мукаммаллаштириш, жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва уларни замонавий шароитларда ҳар томонлама таъминлаш бўйича эгалланган билимларни мустаҳкамлашдан иборатдир, дейилади Мудофаа вазирлиги ахборотида.

Шу куннинг ўзида йиғин иштирокчилари билан саф тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик машғулотларини янгича усулларда олиб бориш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Саф тайёргарлиги давомида ҳарбий хизматчиларнинг уст-боши, ҳужжатлари, қуроллари кўрикдан ўтказилди.

Ўқув-услубий йиғин давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг