Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги биноси сотувга қўйилди

АКТ вазирлиги биноси сотувга қўйилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жойлашган бино аукцион савдолари (e-auksion) орқали сотувга чиқарилди.

Ушбу маъмурий бино (балансда сақловчи: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган.

Савдо ўтказиш санаси 06.06.2022 йил этиб белгиланган. Бошланғич нархи – 66,5 млрд. сўм.

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан АКТ вазирлиги тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг бир қатор давлат мулки объектлари ҳам аукцион савдоларига чиқарилган.

Жумладан:

Тошкент шаҳар, Қирқ қиз кўчаси, 10а-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (балансда сақловчи: «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази» ДМ, савдо ўтказиш санаси 06.06.2022 й., бошланғич нархи 18,5 млрд. сўм. 

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 3-кичик туман Наврўз кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (балансда сақловчи: UNICON.UZ ДУК, савдо ўтказиш санаси 30.06.2022 й., бошланғич нархи 2,768 млрд. сўм. 

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, С.Рахимов кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Сурхондарё РТУМ объекти (балансда сақловчи: «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК, савдо ўтказиш санаси 09.06.2022 й. бошланғич нархи 677,4 млн. сўм.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги қуйи ташкилотлар IT-парк ҳудудига кўчирилиги аввалроқ маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг