Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокими давлат мукофоти пулини бошқа одамга бериб юборди

Андижон ҳокими давлат мукофоти пулини бошқа одамга бериб юборди

Мустақиллик байрами муносабати билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган эди.

Орденга қўшиб бериладиган мукофот пулини вилоят ҳокими рус миллий маданий маркази вилоят бўлимига бериб юборган.

«Мазкур маблағ бизга кутилмаган совға бўлди. Ундан фаолиятимиз самарадорлигини оширишда фойдаланамиз», деган марказ вилоят бўлими раҳбари Елена Бабенко.

Хабарда пул миқдори қанчалигига аниқлик киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг