Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда МИБ бошлиқлари ишдан олинди

Андижонда МИБ бошлиқлари ишдан олинди

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими ходимлари суд қарорини бажариш эвазига 4 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушишгани маълум қилинганди.

Мазкур ҳолат сабаб Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар ва Андижон туман бўлим бошлиқлари лавозимларидан озод қилинган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Таъкидланишича, қўл остидаги ходимлар устидан етарли назорат ўрнатмай, масъулиятсизликка йўл қўйиб, ходимлар томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўрмагани учун бюронинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.У. ҳамда Андижон туман бўлими бошлиғи А.Б. ўз лавозимларидан озод қилинган.

Маълумот учун, ўтган даврда МИБ Шахсий хавфсизлик тармоқларининг хизмат текширувлари натижаларига кўра, қўпол қонунбузилишига йўл қўйган 69 нафар ходим интизомий жазо тариқасида бюро органларидан бўшатилган. Шунингдек, бюронинг 24 нафар ходими томонидан содир этилган жиноят ҳолатларининг 18 таси шахсий хавфсизлик тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг