Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда ғалаёнлар бўлмоқда. Собиқ иттифоқда ҳам бундай ҳолатлар талайгина бўлган

АҚШда ғалаёнлар бўлмоқда. Собиқ иттифоқда ҳам бундай ҳолатлар талайгина бўлган

АҚШ даги халқ ғалаёнлари натижасида бутун мамлакат полиция ва хукумати зириллаб кечирим сўраб турибди. Баьзи бир советпарастлар гўё собиқ иттифоқда хеч бундай воқеалар бўлмагандай СССРни кўкларга кўтариб мақташгача бормоқда. Уларга СССР тарихини баъзи бир номаълум қирраларини очиб, уни қандай «адолатли» бўлганини эслатмоқчиман.

Майли 1917-60 йилларгача бўлган сон-саноқсиз дехқон ва ишчилар, солдатлар, махбуслар ғалаёнлари, шунингдек, 1985-1991 йиллардаги миллатлараро урушлар, СССРга қарши миллий озодлик қўзғолонларини советпарастларга бонус сифатида чиқариб ташлаймиз.

Бошладик.

1. 1961 йил Муром шаҳрида милиционерлар завод ишчисини уриб ўлдириб қўяди. Муром ишчилари қўзғолон кўтаради ва шаҳар милиция идорасини босиб олади. ГОВДдаги 68 дона тўппонча қўзғолон аъзолари томонидан бўлиб олинади. Қўзғолонда 1500дан ошиқ ишчилар қатнашади. Хукумат армия ёрдамида қўзғолонни бостиради. Эртаси куни шаҳар марказига «Муром учун ўч оламиз! Йўқолсин комунистик режим» деб ёзиб кетишади.

2. Шу йили Александров шаҳрида 300 ишчи ғалаён кўтаради.Қўзғолон генерал-майор Корженко томонидан бостирилган. Тўртта ишчи отиб ўлдирилади.

3. 1962 йилда нон ва озиқ-овқат нархи ошиб кетганидан норози халқ Новачеркаскда катта қўзғолон кўтариб, бутун мамлакатга шов-шув бўлади. Қўзғолон шафқатсизларча бостирилади.

4. 1963 йил 7 ноябрда Сумгаит ва Кривой-Рогда халқ қўзғолон кўтаради. Қўзғолон уч кун давом этади. Унда 600 киши қатнашиб, 4 киши ўлдирилади.

5. 1964 йилда Ставрополь ўлкаси, Бронница шаҳрида милиция сўроқ пайти ёш йигитчани ўлдириб қўяди. 700 кишилик оломон кўтарилиб, милиция машинасини ёқиб юборади. Қўзғолон бостирилади.

6. 1967 йил Қирғизистон пойтахти Фрунзе (Бишкек) шаҳрида халқ қўзғолон кўтаради. Бунгаям сабаб милиция тергов пайти ёш қирғиз йигитини ўлдириб қўйгани бўлади. Қўзғолон йириклашиб шаҳардаги 2 та РОВД ва битта ГОВД ёқиб юборилади. Ғалаён бостирилади ва қўзғолон рахбарларидан жами 18 киши хибсга олинади.Милиция билан тўқнашувларда 7 киши ўлади ва 50 дан ортиқ одам ярадор бўлади.

7. Шу йили Слуцк шахрида КПСС аъзолари шаҳар ижро қўмитаси рахбарларидан бири бўлган Генадий Гопакович ва Леонид Сытыколар ичиб олиб гражданин Николаевни ўлдириб қўядилар. Уларнинг суди бўладиган куни суд биносини 5000 киши ўраб олиб ёқиб юборади. Қўзғолон бостирилган.

8. 1968 йилда Нальчик шахрида милиционерлар ёш болани ўлдириб қўядилар.Тўрт мингдан ортиқ ахоли исён кўтариб, участкавойни ўлдиради. Қўзғолон бостирилади.

9. 1969 йилда Кишинёв автопаркчилари қўзғолони бошланади. Исён бостирилган.

10. 1972 йили Днепродзержинск шаҳрида маҳбусларни ташувчи машина бехосдан ёниб кетади. Унинг ичида одамлар бўлган. Халқ ғалаёнга келади. Дастлаб митинг кейин инқилоб бошланиб кетади. Инқилобчилар ГОВД, сўнгра шаҳар ГОРКОМини босиб оладилар. Армия қўзғолонни бостиради, 350 киши хибсга олинади.

11. 1974 йили Олтой ўлкаси Рубцовск шахри милиционерлар ёш ишчи йигитни ўлдириб қўядилар. Кўтарилган қўзғолон натижасида РОВД мажақлаб ташланади, милиционерлар калтакланади. Суд милиционерлардан бир неча нафарини турли муддатларга озодликдан маҳрум қилади ва бир нафарига ўлим жазосини беради. Лекин қўзғолончилар ҳам жазоланади.

12. 1977 йил ҳам Новомосковск ва Каунасда минг кишидан ошиқ одамлар ғалаён қилган.

13. 1980 йил Тартуда ишчилар митинги ва ғалаён.

14. 1981 йил Оржоникидзеда 4500 кишилик намойиш оммавий тартибсизлик ва ғалаён.

15. 1984 йили Ленинагорск шаҳрида милиция машинаси ёш қизларни уриб юбориб, ўлдиради. Минг кишилик оломон томонидан милицияга қарши чиқиш бўлади.

Эслатма:

РОВД — район милиция бўлими
ГОВД — шахар милиция бўлими.

Ихтиёр Эсанов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг