Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда ҳарорат кўтарилиши сабаб яна ёнғинлар хавф солмоқда

Австралияда ҳарорат кўтарилиши сабаб яна ёнғинлар хавф солмоқда

Австралиядаги салқин об-ҳаво ва ёғингарчилик ҳам ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам бера олмаган. Метеорологлар тахминига кўра, салқин об-ҳаво оқими мамлакатдан чиқиб кетганлиги сабабли шу ҳафтадан ёнғин янада кенг тарқалиши мумкин. Бу ҳақида «Reuters» нашри Мелбурнга асосланиб хабар бермоқда.

Австралиядаги сўнгги тўрт ой ичида ёнғинлар сабаб 34 киши вафот этди, миллионлаб жониворларни қирилиб кетди.

Австралиянинг Виктория, Янги Жанубий Уэльс ва Квинсленд штатларида бир ҳафтадан кўпроқ давом этган кучли ёмғир ёнғинлар ҳудудини икки баравар қисқартирди.

Ёнғинларни бартараф этишга 1300 дан ортиқ ўт ўчирувчилар гуруҳи сафарбар этилган. Мамлакатда ҳарорат юқорилаб кетган. Мелбурн шаҳридаги ҳарорат 24 январда 41 градус даражага этди.

2020 йил январь ҳолатига кўра, ушбу мавсумда ёнғинлар ҳудуди тахминан 18,6 миллион гектарга тенг бўлмоқда. Ёнғинлар 5,900 дан ортиқ бинолар (шу жумладан 2779 аҳоли турар жойлари)ни вайрон қилди. Экспертларнинг прогнозига кўра, тахминан бир миллиард ҳайвон ҳалок бўлган. Баъзи турлар бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Ёнғинларни бартараф этиш учун 4,4 миллиард доллар маблағ сарфланди. Туризмдан келадиган фойда эса деярли 1 миллиардга қисқаргани айтилмоқда. 2020 йил 2 январдаги ҳолатга кўра, NASA Австралия ўрмон ёнғинлари натижасида атмосферага 306 миллион тонна карбонат ангидридни чиқарган деб ҳисоблаган.

Таъкидлаш жоизки, Австралияда ёниб кетган ўрмонларнинг майдони дунёдаги 194 мамлакатнинг 107 тасидан каттароқдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг