Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда ахборот хавфсизлиги бўйича муҳим семинар ўтказилди

Сирдарёда ахборот хавфсизлиги бўйича муҳим семинар ўтказилди

Фото:«Xabar.uz»

17 май куни Сирдарё вилояти ҳокимлигида «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ва ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари» муаммоларига бағишланган ўқув, амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ва унинг ҳузурида «Техник кўмаклашиш маркази» ДУК ходимлари томонидан ташкил этилди.

Семинарини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишдан иборат, дейилади хабарда.

Семинар доирасида «Техник кўмаклашиш маркази» ДУК ходимлари томонидан «Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий талаблари» ва «Ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзуларида тайёрлаган маърузалар асосида иштирокчиларга батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2018 йил якунлари бўйича ахборот хавфсизлиги ҳолати, «Электрон ҳукумат» тизими доирасидаги ахборот тизимлари ва ресурсларини ахборот хавфсизлиги ҳодисалари бўйича мониторинги ва серверларда ўрнатилган дастурий таъминотлардаги заифликлар тўғрисида автоматик огоҳлантириш тизими каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг