Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жомбойдаги АЁҚШдан 320 миллион сўм ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Жомбойдаги АЁҚШдан 320 миллион сўм ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Иллюстратив фото

ИИВ Самарқанд вилояти ахборот хизмати хабарига кўра, Жомбой туман ИИБга 1992 й.т. А. ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда 2020 йил 17 сентябрдан 18 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой туманида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси офисининг иккинчи қавати эшиги очиқлигидан фойдаланиб, у ерга ғайриқонуний равишда киргани, хонадаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичидаги 320 000 000 сўм пулни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги маълум қилинган.

Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғриликни Ургут тумани Чумчуқли МФЙда яшовчи 1995 й.т. Ж. ва Ургут тумани Терак МФЙда яшовчи 1998 й.т. Х.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан 84 500 000 сўм пул ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг