Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳнат вазирлиги Россиядаги супермаркетда пичоқланган аёл юзасидан маълумот берди

Меҳнат вазирлиги Россиядаги супермаркетда пичоқланган аёл юзасидан маълумот берди

Скриншот

Россиянинг Узловая шаҳридаги супермаркетлардан бирида ўзбекистонлик аёл пичоқлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Меҳнат вазирлигининг расмий Телеграм каналида мазкур воқеа хусусида баёнот эълон қилинди. 

«Кеча Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган. Жабрланган Умида.С исмли аёл Ўзбекистон фуқароси ва 3 нафар фарзанд онаси бўлиб, касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

Айни дамда агентлик вакиллари Умида.Снинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирларини кўришмоқда», дейилади хабарда.

Шу муносабат билан марҳуманинг яқин қариндошларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки агентликнинг Россия Федерациясидаги вакилига мурожаат қилишлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг