Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банк картасини яроқсиз ҳолга келмаслиги учун қандай қилиб тўғри дезинфекциялаш мумкин?

Банк картасини яроқсиз ҳолга келмаслиги учун қандай қилиб тўғри дезинфекциялаш мумкин?

Фото: Xabar.uz

Банк картасидан ҳар сафар фойдалангандан сўнг уни дизенфекция қилиш жуда муҳим. Лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган турли воситалар ёки 96 фоизли спирт кабилар билан банк картасини тозаламаган маъқул.

Сабаби, бундай воситалар банк картаси устидаги рақами, амал қилиш муддати ва карта сақловчисининг фамилия, исми-шарифи билан боғлиқ реквизитларини ўчириб юбориши мумкин. Бундай воситалардан фодаланиш банк карта микро чипининг куйишига ва натижада банк картасини яроқсиз ҳолга олиб келиши мумкин.

Шу боис, банк картасига шикаст етказмаслик учун дорихоналарда сотиладиган оддий антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг