Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекободда 50 минг сўмлик қалбаки пуллар ясаган «тадбиркорлар» қўлга тушди

Бекободда 50 минг сўмлик қалбаки пуллар ясаган «тадбиркорлар» қўлга тушди

Фото:diqqat24.uz

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида қалбаки пуллар чиқариш ва уларни тарқатиш билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда таҳририятимизга Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

2018 йил 22 февраль куни Бекобод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1983 йилда туғилган Х.У.нинг уйида ўзининг жиноий шериклари, муқаддам 2016 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматбаҳо қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) судланган, 1990 йилда туғилган С.М. ва 1990 йилда туғилган Д.Т.лар қалбаки пул ясаш мақсадида рангли принтер ва компьютер жамланмасини сотиб олишиб, ушбу принтер ёрдамида келгусида ўтказиш мақсадида, 50.000 сўмлик купюрадан ксеронусха кўчириш йўли билан жами бўлиб 117 дона – 5.850.000 сўм қалбаки пул маблағларини ясаб, шу қалбаки пулларни келгусида ўтказиш учун сақлаб келаётганликлари аниқланди. Далилий ашёлар сифатида принтер ва 5.500.000 сўм пуллар олинган.

Тадбир давомида С.М. 21 февраль куни Бекобод тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган Ш.Т.га тегишли дўкондан бир шиша вино харид қилиб, харид қилинган маҳсулот учун бир дона 50.000 сўм қалбаки пулдан фойдаланган, бундан ташқари, шу куни Х.У. маҳалладоши Ф.Х.га икки дона 50.000 сўмлик қалбаки пулни қарз учун берган. Яна тўрт дона 50.000 сўм қалбаки пулни Д.Т. ёқиб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг