Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусь авикомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

Беларусь авикомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

Жорий 2020 йилдан Беларуснинг «Белавиа» авиакомпанияси Тошкентга мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Беларусь транспорт ва коммуникация вазирлиги, авиация департаменти директори Артем Сикорский СТВ телеканали эфирида маълум қилган.

«Ўтган йили компаниянинг машруртлари тармоғи сони 55 тага етди. Бу йил яна учта йўналиш қўшилади: Тошкент, Вена ва Реус шаҳарларига », - деди Сикорский.

Айни дамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида тўғридан тўғри рейслар мавжуд эмас.

«Белавиа» мамлакатнинг йирик авиакомпанияларидан саналиб, 1996 йил ташкил этилган. Европа, Осиё ва МДҲ бўйлаб парвозларни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг