Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари экожурналистлар билан учрашди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари экожурналистлар билан учрашди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска хоним бугун экожурналистлар ва экоблогерлар билан норасмий тарзда учрашди.

Мақсад — иқлим ўзгаришига мослашишда аҳолининг хабардорлигини оширишда экожурналист ва блогерларнинг таклиф-мулоҳазаларини эшитиш, БМТТДнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалар кўламини кенгайтиришдан иборатдир.

— Мен Ўзбекистонда 4 йилдан буён фаолият юритаман ва иложи борича унинг табиатини асрашга ўз ҳиссамни қўшишга, бу борада ҳукумат, экожурналистлар ва ҳамжамият фаолларига кўмаклашишга тайёрман—, деди Матилда Димовска хоним.

Суҳбат давомида бугунги кунда иқлим ўзгаришига мослашишда мавжуд камчиликлар, «Яшил макон» умумиллий ҳаракатини фаоллаштириш, фуқароларни мазкур ҳаракатга жалб этиш борасидаги таклифлар берилиб, мавжуд экомуаммоларга қарши биргаликда курашиш борасида фикр алмашинилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг