Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5066-сонли Қарорига мувофиқ шу кунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Қодиров Ўткиржон Ғайратович Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Ўткиржон Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.

Ўткиржон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг