Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура: МИБ ходимига тарсаки туширган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура: МИБ ходимига тарсаки туширган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Куни кеча қатор ижтимоий тармоқларда,  хусусан,  «Xabar.uz» ҳам ёритилган  воқеа — МИБ ходимига  тарсаки тушириб, сўнг очиқдан очиқ туҳмат қилишга ўтган аёл билан боғлиқ лавҳага ойдинлик киритилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га  билдиришича, воқеа Юнусобод туманида, шу туман Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан тегишли суд қарори ижроси жараёнида содир бўлган.

Фуқаро З. Д. ижро ҳаракатларига алоқаси бўлмагани ҳолда воқеа жойига келиб, ижро ҳаракатларига ҳалал бериши баробарида, давлат ижрочилари талабларига бўйсунмаган. Аксинча, уларнинг фаолиятига фаол қаршилик қилиб, давлат ижрочиси Б.М. Эшонқулов юзига қасддан тарсаки туширади. Шундан сўнг у гўёки давлат ижрочиси томонидан ўзи тарсаки егандай қилиб кўрсатишга тушади.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар атрофлича ўрганилиб, Юнусобод туман прокурори томонидан фуқаро З.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан (хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш) жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг