Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокурор ўринбосари янги лавозимни эгаллади

Бош прокурор ўринбосари янги лавозимни эгаллади

Саидлазиз Саидкаримов

Фото: Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги фармони билан Саидкаримов Саидлазиз Саидасилович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган.

2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

С.Саидкаримов 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган.

2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

2018 йил февралдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Баҳодир Турабов тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг