Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир ҳар чоракда депутатларга ҳисобот беради

Бош вазир ҳар чоракда депутатларга ҳисобот беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

  • Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади;
  • барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолияти сифати ва самарадорлиги баҳоланади;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказади.

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар ўзларининг ҳаракатлар режаларини ҳам тақдим этадилар;
  • Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига президентнинг парламентга мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг