Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир раҳбарлигида Миллий сув кенгаши ташкил этилади

Бош вазир раҳбарлигида Миллий сув кенгаши ташкил этилади

Мамлакатимизнинг 2020-2035 йилларда ягона сув балансини ривожлантириш стратегияси тасдиқланиши кутилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Стратегия лойиҳасига кўра, кадрлар тайёрлаш, сув таъминоти, сув чиқариш корхоналари ходимларининг малакасини ошириш, жумладан Ўзбекистон «Сув академияси»ни ташкил этиш ва сув таъминоти, сув чиқариш, сув ва сув хўжалиги балансини таъминлаш тармоқлари учун зарур мутахассисликлар рўйхати белгиланади.

Шунингдек, сув таъминоти ва сув ишлаб чиқарилиши корхоналари ходимлари учун корпоратив пенсия жамғармаси ҳамда Тошкент ва Самарқандда «Сув музейи»ни ташкил қилиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида сув сиёсати, сув билан боғлиқ қонунчилик қарорларини белгилаш ва сув ресурсларини бошқаришда вазирлик ва идоралар томонидан мувофиқлаштирувчи давлат органи сифатида Бош вазир раҳбарлигида Миллий сув кенгаши фаолияти ҳам йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, 2035 йилга қадар мамлакатда канализация билан таъминланганлик даражасини 90 фоизгача, сифатли ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 100 фоизгача етказиш ва 60 фоиз тармоқларни оқава сувни замонавий тозалаш технологияларидан фойдаланишга ўтказиш белгиланган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 28-санасигача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг