Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу муҳим! Банкларда нақд доллар қандай сотилмоқда? (видео)

Бу муҳим! Банкларда нақд доллар қандай сотилмоқда? (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Марказий банк хабарига кўра, 20 августдан бошлаб тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлаган эди.

«Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали мухбирлари мазкур жараённинг банкларда боришини кузатиш учун бир неча муассасаларда бўлдилар. 

Фото:«Xabar.uz»

Жумладан, «Туркистон» банкнинг Юнусобод тумани филиали ва «Саноатқурилишбанк»нинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимида валюта сотиб олиш жараёни билан танишдик ҳамда мижозлар, банк ходимлари фикрига қулоқ тутдик. 

Қайд этиш жоизки, ҳар иккала ташкилотда ҳам чет эл валютаси эркин сотилмоқда ва навбатлар, доллар сотиб олишда муаммолар йўқ. 

Банк ходимлари билан суҳбат асосида бир қанча саволларга жавоб олдик:

1.«Uzcard» ёки «Humo» пластик карточкаларидаги миллий валютада банклардан бемалол нақд доллар ёки бошқа хорижий валюта сотиб олиш мумкин.

2. Нақд хорижий валюта сотиб олишда лимит (чеклов) ўрнатилмаган. Пул ва паспорт бўлса бас. 

3. Жойлардаги нақд валюта ечса бўладиган банкоматлар курслари автоматик тарзда ўзгариб боради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг