Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун «Кимёгарлар куни» нишонланмоқда

Бугун «Кимёгарлар куни» нишонланмоқда

Бугун юртимизда «Кимёгарлар куни» нишонланмоқда. Шу муносабат билан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимё саноатида фаолият юритаётган барча кимёгарларни, шунингдек, жамият тимидаги корхона-ташкилотларнинг кўп минг сонли жамоа аъзоларини кимёгарларнинг касб байрами — «Кимёгарлар куни» билан табриклайди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан кимё саноатини янада ривожлантиришга қаратилган доимий эътибори натижасида тармоқ корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш орқали мамлакатимиз кимё саноатини янада ривожлантиришдаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Яна бир бор байрам билан табриклаган ҳолда барча кимёгарлар ва уларнинг оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларига тинчлик-ҳотиржамлик, мамлакатимиз кимё саноати ривожи йўлидаги фидокорона фаолиятларида янги ютуқ ва омадлар тилаб қоламиз», — дейилади байрам табригида.

Xabar.uz таҳририяти кимё соҳасида фаолият олиб бораётган барча юртдошларимизни ушбу байрам билан муборакбод этади!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг