Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Бугун кундузи Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото:«Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-41° атрофида бўлиб, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43° гача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳаво ҳарорати 39-41° атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, байзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг