Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонга илиқ ва нам ҳаво массалари кириши давом этади

Бугун Ўзбекистонга  илиқ ва нам ҳаво массалари кириши давом этади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва нам ҳаво массаларининг кириб кириши давом этади, республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг